Германияда “Толибон” вакили қатнашган тадбирдан сўнг жанжал чиқди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати вакили Кёльнда (Шимолий Рейн-Вестфалия) диний тадбирда иштирок этиб, унда нутқ сўзлагани Германияда шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди

Оммага эълон қилинмаган воқеа 16 ноябрь куни кечқурун Кёльндаги масжидда бўлиб ўтган. Газетанинг қайд этишича, “Толибон”га қарашли озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг юқори мартабали амалдори у ерда йиғилган афғон муҳожирлари билан гаплашган. У ташвиқот тарқатган ва “Толибон” учун хайрия йиғган.

"Биз Кёльндаги ушбу нутқни кескин қоралаймиз. Мавжуд маълумотларга кўра, бизнинг виза марказларимиздан ҳеч бири унга виза бермаган", дея изоҳ берган Германия ТИВ воқеага. 

Ички ишлар вазирлиги ва Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси ҳам бу ташриф ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигига ишонтирган.

“Германия учун муқобил” мухолифат партияси эса фурсатдан фойдаланиб, ҳокимиятнинг миграция сиёсатини яна бир бор танқид қилган. У Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотини "сохта" деб атаган ва “Толибон” амалдорига мигрантлар оиласини бирлаштириш дастури доирасида республикага киришини “таклиф қилган”.

Маълумот учун, Германияда “Толибон” вакили Шенген визасидан фойдаланиши мумкин, агар унинг ўзи санкциялар рўйхатига киритилмаган бўлса.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг