Германияда самолёт уй томига бориб урилди. Қурбон бор (видео)
Олам
−
25 июл 3094 1 дақиқа
Бугун, 25 июль куни Германияда енгил моторли самолёт Бремен яқинидаги аҳоли яшайдиган уйга урилиб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда полицияга таяниб, NDR хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир моторли тўрт ўринли самолёт икки қаватли уйнинг томига урилган. Ҳодиса жойида эркак кишининг, тахминларга кўра учувчининг жасади топилган. Шунингдек, экипажнинг эҳтимолий иккинчи аъзосини қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳалокат вақтида уйда ҳеч ким бўлмаган. Шу сабабли аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Полиция ҳудудни ўраб олган, яқин атрофдаги уйлардан одамларни эвакуация қилган ва улар учун вақтинчалик жойлаштириш пунктини ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Багама оролларида кичик йўловчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бортдаги барча 10 киши ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси