Германияда локдаун мартгача узайтирилди
Олам
−
11 Февраль 2021
2810Германияда жорий йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар амалда бўлиши керак бўлган локдаун 7 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркель маълум қилди.
Чекловлар 2020 йил ноябрь ойи охиридан буён амалда бўлиб келмоқда.
Мамлакатда озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконлар, спорт клублари ва гўзаллик салонлари, сузиш ҳавзалари, музей ва театрлар, ресторан ва барлар ёпилган.
Мактаб ўқувчилари уй шароитида ўқитишга ўтказилган. Энди мактабларни бирин-кетин очиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Шунингдек, 1 мартдан сартарошхоналар ишлашига рухсат берилиши мумкин.