Германияда локдаун мартгача узайтирилди 

World

image

Германияда жорий йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар амалда бўлиши керак бўлган локдаун 7 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркель маълум қилди. 

Чекловлар 2020 йил ноябрь ойи охиридан буён амалда бўлиб келмоқда. 

Мамлакатда озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконлар, спорт клублари ва гўзаллик салонлари, сузиш ҳавзалари, музей ва театрлар, ресторан ва барлар ёпилган. 

Мактаб ўқувчилари уй шароитида ўқитишга ўтказилган. Энди мактабларни бирин-кетин очиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, 1 мартдан сартарошхоналар ишлашига рухсат берилиши мумкин.


Tags

Rate Count

30

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends