Германияда экофаол Грета Тунберг кўмир конини кенгайтиришга қарши намойишда ҳибсга олинди

Олам

image

Асли швециялик 20 ёшли экологик фаол Грета Тунберг Германиянинг Луцерат қишлоғи бузилишига қарши норозилик намойиши пайтида полиция томонидан ҳибсга олингани айтилмоқда. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда расмийлар томонидан кичик Луцерат қишлоғини унга яқин жойлашган кўмир конини кенгайтириш мақсадида бузилиш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий зобитлар бу жойни “ўта хавфли” деб айтганига қарамасдан, экологик фаоллар очиқ кон четига яқин жойда намойиш ўтказган. Экофаол Тунберг норозилик намойиши иштирокчилари орасида бўлган.

Экологик фаоллар конни кенгайтиришга қарши, чунки улар қўнғир кўмирни соғлиқ учун энг зарарли деб билади.

Полициянинг айтишича, фаол қиз ҳибсга олинмаган, аксинча идентификация қилиш учун бошқа намойишчилар билан бирга олиб кетилган. У қисқа ҳибсдан кейин озод қилинган.

Маълумот ўрнида, қишлоқдаги кондан қазиб олинадиган қўнғир кўмир Германиянинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Экофаоллар эса конни кенгайтиришга қарши, чунки улар қўнғир кўмирни соғлиқ учун энг зарарли ва расмийлар бунга нисбатан зудлик билан чора кўриш керак деб ҳисоблайди.

Полициянинг айтишича, фаолларнинг кўмир конини кенгайтириш билан боғлиқ қарама-қаршилигини ҳал қилиш учун бир неча ҳафта вақт кетади.

Маълумот ўрнида, Грета Тунберг санъаткорлар оиласида дунёга келган. 2018 йилдаги маҳаллий иншолар танловида Иқлим ўзгариши ҳақидаги иншоси билан ғолиб бўлганидан сўнг, дунёга атроф-муҳит фаоли номи билан танилган. 2019 йилда Нью-Йоркда бўладиган конференцияга самолётда учишни рад этиб (бу табиатга зарар келтирадиган сабаблардан бири деган у), кема орқали 2 ҳафтада етиб борган. Экологик фаол қизнинг Instagram саҳифасида 15 миллионга яқин обуначиси бор.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия намойиш Грета Тунберг экология кўмир кони экофаол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг