Германияда 2-Жаҳон уруши давридаги бункер аукционга қўйилди (фото)
Бу қизиқ
−
17 Декабрь 2024
6338Германиянинг Шимолий Рейн – Вестфалия еридаги Ҳамм шаҳрида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бункер мажбурий аукционга қўйилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Бункернинг бошланғич нархи – 1 евро. Тарихий бинода деразалар ва иситиш тизими йўқ. Бункерни ўраб турган ер майдони 770 квадрат метрни ташкил этади. Бункернинг ўзи эса 914 квадрат метр майдонга эга, “#5” деб номланган бинонинг темир-бетон конструкцияси 1941 йилда қурилган. Ушбу қоронғи бино қалин деворлар билан ўралган. Бундай ҳимоя иншоотлари кўпчилик бўлиб, мажбурий меҳнат ёрдамида қурилган.
“Бункернинг эгаси бу бетон блокдан нима мақсадда фойдалангани маълум эмас. Бир қарашда уч қаватли бино жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Фасаддан занглаган темир чиқиб туради. Кимдир “Тасаввур қилинг, уруш бошланди, лекин ҳеч ким унга бормади”, деб ёзган ва ёнига тинчлик белгисини чизган.
Бироқ оғир темир эшикни очсангиз, ичкарида бино ажабланарли даражада яхши ҳолатда эканини кўриш мумкин. Фаянсли хоналар деярли бўш, фақат бир нечта стул бор. Ҳатто деворлардаги оддий лампалар ҳали ҳам ишламоқда. Ҳар бир қаватда ҳожатхона мавжуд – учта ҳожатхона бир жойда ўрнатилган”, дейилади хабарда.
Маҳаллий газетага кўра, тайинланган эксперт бинони реконструкция қилиш қимматга тушиши мумкинлигини айтган.
Маълумот учун, бункер 2004 йилдан буён қарздорга тегишли.
“Ҳокимият қарздор белгиланган мулк солиқларини тўламагани сабабли, унда ижро этиш чораларини кўрмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси