Германия вазири Путиннинг таклифига жавоб қайтарди
Олам
−
22 Июль 2022
29778Германия вице-канцлери, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек “Шимолий оқим 2” газ қувурининг ишга туширилишига кескин қарши чиқди ва бу “Германия ва Европада оқ байроқ кўтарилиши” бўлишини айтди.
Кеча, 21 июль куни кечқурун ZDF телевидениесига берган интервьюсида Хабек қувурнинг ишга туширилиши ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини тушунтирди.
“Шимолий оқим 2”ни ишга тушириш, вариант эмаслиги кундек равшан. Россия газига қарамликни янада кучайтириш мумкин эмас”, деган Хабек.
Бундай ҳолда, унинг сўзларига кўра, “Россия санкцияларни бузишдек мақсадига эришган бўларди”.
“Бу Германия ва Европада оқ байроқнинг кўтарилиши бўларди. Биз буни қилмаслигимиз керак”, деган Хабек Германия “кучли давлат” эканини қўшимча қилиб.
У “Шимолий оқим” газ қувури орқали Россия газининг қайта тикланишига ишончлилик белгиси сифатида қарамаслик ҳақида огоҳлантирган.
Шу сабабли, Хабекнинг таъкидлашича, Германия “[Россия Федерациясидан етказиб бериладиган газга] муқобил йўлларни топиши ва тежамкор бўлиши керак”. “Шимолий оқим” газ қувурининг тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган Siemens турбинаси масаласига тўхталиб, вазир бу ускунани “уйдирма далил” ва Россиянинг “ишончсиз ўйини” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, “Газпром” компаниясида турбиналар етарли, бу битта турбина керак бўлмайди. Шу билан бирга, Германия Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, “Шимолий оқим” режалаштирилган текширувдан олдин ҳам 100 фоиз ишлаши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Теҳронга ташрифи якунларига кўра, “Шимолий оқим-2” лойиҳасининг ишга туширилиши Россия газини Европага етказиб беришни ошириш йўлларидан бири эканлигини айтганди.