Германия ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлари учрашув пайтида жанжаллашиб кетди
Олам
−
23 Май 2023
17808Германия Ташқи ишлар вазири венгриялик мавқедоши билан учрашувда Украинага ёрдам масаласи борасида баҳслашиб кетди. Бу ҳақда "Politico" нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 22 май куни Брюсселда бўлиб ўтган Германия ва Венгрия Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви чоғида мунозарали Венгрия банкининг Россия ҳарбий ҳаракатларида ўйнаган роли юзасидан жанжаллашган.
Гап шундаки, OTP банки сўнгги кунларда расмийларнинг диққат марказига тушган, чунки Киев банкни "уруш ҳомийлари" рўйхатига киритган. Будапешт эса у рўйхатдан чиқармагунча, Украинага Европа Иттифоқининг ҳарбий ёрдамини маъқуллашдан бош тортмоқда.
Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган йиғилишда Будапештнинг позициясини яна бир бор такрорлаган. Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок эса OTP Россия томонидан босиб олинган Луганск ва Донецк ҳудудларини тан олиши ва бу халқаро қонунларга зид экани ҳамда рус аскарларига кредит линиялари ажратгани ҳақидаги ноаниқ хабарларга таянган.
Венгрия айбловларни рад этиб, банкнинг ўзи ҳам бу ҳисоботларни "нотўғри" деб аташини, банк раҳбарияти Украинани очиқчасига қўллаб-қувватлашини билдирган.
Айтилишича, бу можаро Европа Иттифоқидаги бошқа давлатларнинг Россияни жазолаш ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун уруш давридаги кўплаб ҳаракатларига жиддий зарба берган Венгрияга нисбатан кучайиб бораётган умидсизликни акс эттиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь