Германия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
23 Июль 2024 3854 1 дақиқа
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Манфред Ҳутерердан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“Биз тобора кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби, ҳудудлар ўртасидаги тўғридан тўғри шерикликни мустаҳкамлаш, кўпроқ иқтисодий кўприкларни барпо этиш ва бошқа масалаларга тўхталдик”, дейди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вон До Ён Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди.
Live
Барчаси