Германия Украинага яна 20 та Marder пиёда жанговар машинасини берди
Олам
−
14 Сентябрь 2023
1992Германия Украинага яна 20 та Marder пиёда жанговар машинасини жўнатди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати веб-сайтида маълум қилинди.
Келтирилишича, Украина Германиядан яна 3000 та 155 мм артиллерия снарядлари, иккита Wisent 1 зирҳли минадан тозалаш машинаси ва портловчи моддаларни утилизация қилиш учун материаллар олган. Шунингдек, 20 та Marder пиёда жанговар машинаси ҳам жўнатилган. Натижада Берлин томонидан етказиб берилган ушбу турдаги автомобилларнинг умумий сони 60 тага етган.
Бундан ташқари, янги ёрдам пакети Satcom сунъий йўлдошли кузатув тизими, 20 та RQ-35 Heidrun разведкачи дронлари, иккита мобил антенна ва 10 та дронни аниқлаш тизимини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, 14 хил юк машинаси, бешта тиркама, учта тез ёрдам машинаси ва 1,5 миллион ўқ-дорилар ҳам совға қилинган.
Marder пиёда жанговар машиналари 1970 йилдан бери немис армияси хизматида бўлиб келган, аммо сўнгги йилларда улар бир неча бор модернизация қилинган, шунинг учун янги моделлар олдинги моделлардан сезиларли даражада фарқ қилади. Ушбу транспорт воситалари соатига 65 км тезликка эришади, олтидан етти нафаргача пиёда аскарларни ташишга, ердаги ва пастда учадиган нишонларга зарба беришга қодир.
Модификацияга қараб, Marder 890 минг евродан 1,5 миллион еврогача туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь