Германия ТИВ раҳбари стилист хизматига кунига қарийб 9000 евро сарфлайди – “Bild”
Олам
−
18 Июль 2023
7461Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2022 йилда стилист хизматига тахминан 136,5 минг евро сарфлаган. У стилистга кунига 8925 евро миқдорида пул тўлаган. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
2023 йилнинг биринчи ярмида сартарошлар, визажистлар, косметологлар ва фотографлар хизматлари учун Германия кабинетининг харажатлари деярли 500 минг еврони ташкил қилган.
Нашрнинг қайд этишича, ўтган йили Бербок стилист хизмати учун кунига 8925 евро (тахминан 117 миллион 210 минг сўм) ишлатган.
Профессор Кристиан Хиллгрубернинг сўзларига кўра, федерал ҳукуматнинг бундай харажатлари анча шубҳали.
У Германия ҳукуматига жамоатчилик билан алоқаларида ташқи кўринишга эътибор бериш ўрнига, мулоқот шакли ва мазмунига кўпроқ эътибор беришни маслаҳат берди.