Германия ТИВ раҳбари Афғонистон масаласида Ўзбекистонга келади
Олам
−
27 Август 2021
5756Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Ўзбекистонга келади. У Тошкентда расмийлр билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Маас Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Покистон, Туркия ва Қатарга ҳам боради. Германия вазири эвакуация қилинадиган афғонларга ушбу давлатларда ҳужжатлар берилишига келишмоқчи.
“Якшанба куни бу ҳақда Тожикистон, Ўзбекистон ва Покистондаги ҳамакасблар билан келишиш учун минтақага бораман”, деган у.
Вазирнинг сўзларига кўра, сафар давомида Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятга келган вақтда халқаро ҳамжамият қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида ҳам сўз боради.
“Шунингдек, янги ҳукумат билан қандай шароитда шартнома тузишга тайёр эканимиз ҳақида ҳам суҳбатлашамиз”, деган Маас. Шу сабабдан у Туркия ва Қатарга ҳам боради.
Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” билан музокаралар ўтказилади. Унда немис дипломатлари ҳам қатнашади.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Ўзбекистон мамлакатдаги афғонларнинг виза муддатини узайтириб беришидан умид қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси