Германия Президенти Ўзбекистонга келади
Жамият
−
15 Июнь 2451 1 дақиқа
Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 15 июнь куни Осиё бўйлаб беш кунлик сафарига йўл олади. У ташриф давомида Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Германия Президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Штайнмайер сафарда рафиқаси Эльке Бюденбендер ҳамда Германия бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлигида қатнашади.
Ташрифнинг сўнгги манзили Тошкент бўлади. Германия Президенти бу ерда Германиянинг GP Günter Papenburg қурилиш компанияси филиали фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
Ташрифнинг асосий мавзуларидан бири меҳнат миграцияси ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари бўлади. Германия томонининг таъкидлашича, Ўзбекистон Осиё давлатлари орасида немис тилини ўрганувчилар сони энг кўп бўлган мамлакат ҳисобланади.
Штайнмайер сафарининг аввалги босқичларида Индонезия ва Филиппинда икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ҳамкорлик ва ижтимоий масалалар муҳокама қилинади.
Live
Барчаси