Германия Польшадан товон тўлаш ҳақида нота олди. Берлин эски ҳисобни ёпадими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия ҳукумати Полша Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар истилоси натижасида мамлакатга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида юборилган нота олганини маълум қилди, деб хабар беради KNA.

Германия ҳукумати вакилига кўра, нота ўрганилади, шундан сўнг жавоб тайёрланади.

Польша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рауга кўра, нотада томонлар товон тўлаш масаласини барқарор ҳал этиш учун чоралар кўриши кераклиги билдирилган. Польша томонлар ишғол муносабати билан моддий ва номоддий зарар учун товон тўлаш масаласини ҳал қилиши кераклигини таъкидламоқда.

“Бундай келишув Польша-Германия муносабатларини адолат ва ҳақиқатга асосланишига имкон беради, ўтмишдаги оғриқли саҳифаларнинг ёпилишига олиб келади ва икки томонлама муносабатларнинг яхши қўшничилик руҳида янада ривожланишини таъминлайди”, дейди Польша ТИВ раҳбари.

Германия Ташқи ишлар вазири Польшанинг товон пули талабини рад этди

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Варшаванинг товон пули талабини рад этди. 4 октябрь куни Польша ТИВ раҳбари билан учрашувдан сўнг у Германия ҳукумати нуқтаи назаридан Польшага товон тўлаш масаласи ёпилганини айтди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, “абадий вазифа” Германия польшаликларга келтирган азоб-уқубатларни эслаб қолишдир.

“Германия, шубҳасиз, ўзининг тарихий масъулиятини зиммасига олади”, дейди Бербок.

Эслатиб ўтамиз, Польша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау 3 октябрь куни Германиядан Иккинчи жаҳон уруши давридаги вайронагарчиликлар учун 1,3 триллион евро товон ундиришни талаб қилувчи нотани имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия-Польша

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар