Германия карантин муддатини узайтиришга тайёрланмоқда
Олам
−
05 Январь 2021
4692Германия канцлери Ангела Меркель бугун, 5 январь куни мамлакатнинг 16 федерал вилояти раҳбарлари билан онлайн конференция ўтказиб, коронавируснинг тарқалиши давом этаётгани сабабли локдаунни узайтириш тўғрисида келишиб олади. Мутахассислар чеклов чоралари энди январь охиригача давом этишига шубҳа қилмайди.
Маълум қилинишича, вилоятлар карантинни узайтиришга келишиб олган. Келишмовчиликлар фақат карантин муддати бўйича бўлган. Баъзи вилоятлар карантинни икки ҳафтага, бошқалари уч ҳафтага узайтирилишини хоҳлаган. Мактаблар бўйича ҳам бирдамлик йўқ: баъзилар бирон бир жойда дарсларга рухсат беришни хоҳласа, баъзилар фақат бошланғич синфлар учун бошлашни маъқул кўрган. Яна бошқа бир вилоятлар бундай қадамни жуда хавфли, деб ҳисоблаган.
“Чекловларни чексиз равишда узайтириш ўрнига, биз хавф остида бўлган одамларни ҳимоя қилишга эътибор қаратишимиз керак”, дейди карантин узайтирилишига қарши бўлган “Германия учун альтернатива” партияси раисининг ўринбосари Стефан Бранднер.
Маълумот учун, бу – Германиядаги иккинчи қатъий карантин(биринчиси баҳорда). Пандемиянинг янги тўлқини туфайли дастлаб ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида кафе ва ресторанлар ёпилди, аммо бу касаллик тарқалишини чеклаш учун етарли эмас эди. Декабрь ойи ўрталарида қоидалар сезиларли даражада кучайтирилиши ва деярли барча савдо дўконлари ва таълим муассасалари ёпилиши керак эди. Ушбу чоралар 10 январгача амал қилиши тахмин қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалиш тезлигини камайтириш учун мамлакатда 16 декабрдан 10 январгача қатъий карантин чораларини жорий қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси