Германия канцлери Шольц Киевга борди

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц бугун, 2 декабрь куни Украинага ташриф билан борди – бу унинг сўнгги икки ярим йил ичида Киевга биринчи ташрифи. 

Киевга поездда етиб борган Германия ҳукумати раҳбари Россия агрессиясини қайтаришда Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттиришга ваъда берди.

"Шу ўринда шуни айтмоқчиманки, Германия Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори бўлиб қолади. Менинг ташрифим минг кундан ортиқ вақт давомида шафқатсиз рус тажовузидан ўзини қаҳрамонларча ҳимоя қилиб келаётган мамлакат билан бирдамлик белгисидир. Украина Германияга таяниши мумкин. Биз нима қилсак, айтамиз ва айтганимизни қиламиз", деган Шольц декабрь ойида Германия Украинага 650 миллион евролик қурол етказиб беришини қўшимча қилиб.

Олаф Шольц Киевга ташрифи давомида Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашади. Федерал канцлернинг ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан олдиндан эълон қилинмаган, чунки Киев сўнгги пайтларда тез-тез Россия ҳаво ҳужумлари нишонига айланган.

Маълумот учун, Германия АҚШдан кейин Украинага энг муҳим қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Германия ҳукумати маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралда Россия қуролли босқинидан бери Германия Украинага 28 миллиард евролик қурол ва жиҳозлар етказиб берган ёки етказиб беришга ваъда берган. Бу сумма, шунингдек, Шольц декабрь ойида эълон қилган 650 миллион евролик пакетни ҳам ўз ичига олади.

"Бу йил Германия Буюк Британия ва Францияни жамлагандан кўпроқ маҳсулот етказиб берди. Ва бу мамлакатларга яна бир нечтасини қўшишимиз мумкин", деган эди канцлер ўтган ҳафта охирида.

Шольц биринчи марта уруш бошланишидан бироз олдин Украина пойтахтига ташриф буюрган. Шундан тўрт ой ўтиб – 2022 йилнинг июнь ойида – иккинчи ташриф бўлиб ўтди, унинг давомида Шольц Франция Президенти Эммануэль Макрон, кейин эса Италия бош вазири Марио Драги билан бирга Киевга келди. Ўшанда Европанинг учта етакчиси Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод мақомини олиш учун йўл очди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг