Германия ҳам Украинага қирувчи самолётлар юбормайди
Олам
−
10 Февраль 2023
10082Германия ҳукумати ҳозирча Украинага жанговар самолётлар етказиб бериш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда бугун, 10 февраль куни Германия Мудофаа вазирлиги вакили Арне Коллац маълум қилди.
Қайд этилишича, Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш ҳозирда кун тартибида эмас. Европа Кенгашида ҳам бу мавзу муҳокама қилинмаган.
Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи саммити олдидан Украина президенти Владимир Зеленский Европарламентда нутқ сўзлаб, Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни сўраган, Европарламент раҳбари Роберта Метсола ҳам Европа Иттифоқи давлатларини Украинага ҳарбий самолётлар ва узоқ масофали тизимларни топширишга чақирган эди. Худди шундай баёнот билан Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ҳам чиққан эди. Бироқ қурол етказиб бериш бўйича қарорлар Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен айтганидек, Европа Иттифоқи даражасида эмас, балки жамиятнинг алоҳида давлатлари томонидан қабул қилинади. Бу Украинага қурол юбориш масаласини ҳар бир давлат мустақил ҳал қилишини англатади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Макрон ҳам Украинага қирувчи самолётлар юбормаслигини айтган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси