Георгий Квирикашвили: “Ўзбекистон қисқа даврда жуда кўп ўзгаришларга эришди”

Жамият

image

2019 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ  Сафоевнинг Ўзбекистон парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) халқаро консультанти Георгий Квирикашвили билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш хусусида сўз юритилди. “Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар сайлов жараёнининг очиқлигида, фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг кучайишида, шунингдек, фуқаролик жамиятининг ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча босқичларни холисона ва ҳар томонлама ёритиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг роли ошаётганлигида ҳам намоён бўлмоқда”, - дейилади хабарда.

Георгий Квирикашвили сўнгги йилларда Ўзбекистонда катта ўзгаришлар юз берганлигини таъкидлаб ўтди. 

“Уч йил аввал мен, ЕТТБ маслаҳатчиси сифатида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимда, у киши Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига очиқ ва тайёр бўлиши шарт деган эди. Дарҳақиқат, қисқа даврда мамлакатда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Бунга далил сифатида Британиянинг нуфузли журнали - “The Economist” таҳлили бўйича Ўзбекистон йил мамлакати сифатида эътироф этилганини келтириш мумкин”.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕТТБ Георгий Квирикашвили

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг