“Геноцид”. Байденнинг баёноти АҚШ разведкасини ҳайратда қолдирди
Олам
−
16 Апрель 2022
21425АҚШ Президенти Жо Байденнинг Украинадаги воқеалар унга геноцид бўлиб туюлиши ҳақидаги сўзлари Америка разведкасини ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда NBC маълум қилди.
Таъкидланишича, Америка разведка хизматларида мавжуд бўлган маълумотлар Америка маъмурияти раҳбари фикрига зид келади.
“Геноциднинг таърифи этник гуруҳ ёки миллатни йўқ қилишни ўз ичига олади, бироқ ҳозирча биз буни кузатмадик”, деб иқтибос келтирган телеканал АҚШ разведка хизматининг исмини ошкор этмаган ходимининг сўзларидан.
Америка маъмурияти эса Байденнинг бу фикридан ҳайратга тушмаган, чунки у олдин ҳам бу ҳақда шахсий суҳбатларда сўз очган, бироқ Айова штатидаги нутқида Байденнинг ушбу мавзу бўйича оммавий баёноти Оқ уй вакилларини ҳайратда қолдирган.
Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда бу Америка Президентининг ўз маъмурияти позициясига зид бўлган учинчи баёнотидир.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден Украинадаги вазиятни геноцид деб атаганди. Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Байденнинг сўзлари унинг шахсий фикри ва Украинадаги вазиятга қарашини акс эттиришини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Президентининг баёноти тинчлик музокаралари истиқболига путур этказа олмайди ва АҚШнинг вазиятни ҳал қилиш бўйича позициясига таъсир қилмайди.
Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг геноцид ҳақидаги сўзларини шарҳлар экан, Кремль бундай баёнотларга мутлақо қўшилмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у бомбалари бутун дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган давлат раҳбарининг бундай гапларини қабул қилиб бўлмайдиган ва кечириб бўлмас деб атаган.