Генералга суиқасд иштирокчиси Туркияга қочгани айтилмоқда

Олам

image

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга уюштирилган суиқасд иштирокчиси Зинаида Серебрицкая халқаро қидирувга берилди, у Туркия ҳудудида яширинган. Бу ҳақда жиноят ишига оид материалларга таяниб, ТАСС хабар берди. 

“Серебрицкая халқаро қидирувга берилди”, дейилади иш материалларида. 

Шунингдек, материалларда у Туркия ҳудудида қочиб кетгани, Серебрицкая Истанбулга Россиядан учиб келгани айтилган. 

У Россия паспортига эга бўлиб, ундан Луганскдан Россияга келиш ва мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш учун фойдаланган. 

Аввалроқ ТАСС куч тузилмалари Серебрицкая Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш) бўйича федерал қидирувга берилгани ҳақида хабар берган эди. Москванинг Замоскворец судида маълум қилинишича, Серебрицкаяга сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Москвадаги Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биносида номаълум шахс генералга бир нечта ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Жабрланувчи оғир аҳволда шаҳар шифохонасига юборилган. Ҳозирда аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Алексеев Зинаида Серебрицкая

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар