Генерал-майор Ботир Турсунов лавозимидан озод этилди
Жамият
−
18 Март 2020
64051Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари Ботир Турсунов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинган.
Қайд этилишича, генерал-майор Ботир Турсунов бошқа лавозимга ўтказилган. Аммо, унинг қайси ташкилотда иш бошлагани ҳозирча маълум эмас.
Бундан аввал, Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов ҳам лавозимини тарк этиб, унинг ўрнига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Рустам Жўраев тайинланган эди.
Маълумот ўрнида, Ботир Турсунов 1946 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университетини тамомлаганидан сўнг, 1971-1980 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасининг турли лавозимларида хизмат қилган.
Хизмати фаолияти давомида, 1980-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимининг турли лавозимларида ишлаган.
2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Интерпол” Миллий марказий бюроси директорининг ўринбосари лавозимида;
2008-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги Фармони билан Ботир Турсунов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги Фармони билан Ботир Турсуновга генерал-майор ҳарбий унвони берилган.
У II-даражали “Шон-шараф” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь