“Газпром” Ўзбекистонга газ экспортини оширди
Олам
−
13 Январь 3071 2 дақиқа
Россия газининг Марказий Осиёдан бўлган истеъмолчилари – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга етказиб бериш 2025 йилда 22 фоизга ошди. Бу ҳақда “Газпром” хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилда Марказий Осиё ва Кавказортига экспорт ҳажми ошган ва "Газпром" яқин хорижга ишончли газ етказиб беришда давом этади. Хусусан, компания Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга Россия газини етказиб беришни 22,2 фоизга, Грузияга эса 40,4 фоизга оширган.
Ўзбекистон 2023 йилда “Газпром”дан газ сотиб олишни бошлаб, табиий газнинг соф импортчисига айланганди. Етказиб бериш “Марказий Осиё – Марказ” магистрали орқали тескари режимда амалга оширилмоқда. 2023 йилда “Газпром” Ўзбекистонга 1,28 миллиард куб метр, 2024 йилда эса 5,64 миллиард куб метр табиий газ етказиб берди.
Қозоғистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга Россия газини этказиб бериш ҳажми 6 миллиард куб метргача кўтарилиши мумкин.
Қирғизистон ҳозирда йилига тахминан 500 миллион куб метр газ истеъмол қилмоқда. Келажакда қуриладиган 2-Иссиқлик электр станцияси ва “Бишкекселмаш” Иссиқлик электр станциясига “Газпром” билан 2040 йилгача табиий газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган.
“Газпром” Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон, Қўстанай ва Ақтўбе вилоятлари истеъмолчиларини газ билан таъминлашда иштирок этмоқда, Россия газини етказиб бериш республиканинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мувофиқ ошиб бормоқда. Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларини газлаштириш масаласи пухта ўрганилмоқда.