Ғазодаги шифохоналарнинг деярли ярми ёқилғи тақчиллиги туфайли ёпилди – ЖССТ
Олам
−
02 Ноябрь 2023
3256Ғазо секторидаги 36 шифохонанинг деярли ярми ёқилғи етишмаслиги ва давом этаётган ҳужумлар туфайли ишламаяпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Ғазодаги 36 шифохонадан 14 таси ва 2 ихтисослаштирилган марказ ёқилғи етишмаслиги, вайронагарчилик, ҳужумлар ва ишончсизлик туфайли ишламаяпти", дейди Тедрос Аданом Гебреисус.
Унга кўра, очиқ қолган шифохоналар мўлжалланганидан 40% кўпроқ беморлар билан тўлган.
ЖССТ гуманитар сабабларга кўра ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда.
"ЖССТ гуманитар ёрдамдан зудлик билан ва узлуксиз фойдаланишга чақиради. Биз тинч аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини фаол ҳимоя қилишга, шунингдек, инсонпарварлик сулҳига чақиришда давом этамиз", дея таъкидлади ташкилот Бош директори.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тедрос Аданом Гебреисус Ғазо секторидаги саратон касаллигини даволаш билан шуғулланадиган ягона муассасаси бўлган Турк-Фаластин Дўстлик шифохонасига уюштирилган ҳаво ҳужумининг ўта ташвишли эканини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь