Ғазодаги Исроил агрессияси қурбонлари сони 35 мингдан ошди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 35 минг 34 нафарга етди, яна 78 минг 755 киши яраланди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 114 нафари жароҳатланган.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Қайд этиш жоизки, Исроил кўплаб мамлакатларда салбий муносабатига қарамай, Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден Исроил бу шаҳарда кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошласа, Америка ҳарбий ёрдамини тўхтатиш билан таҳдид қилди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Рафаҳда Ғазо секторидаги жанглардан қочган бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли истиқомат қилади ва агар кенг кўламли жанглар бўлса, уларнинг ҳаёти хавф остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху исроилликлар керак бўлса якка ўзи жанг қилишга тайёрлигини билдирганди. Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси эса 9 май оқшомида Рафаҳ шаҳридаги амалиётни кенгайтиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг