Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар якунланишига оз қолди – Блинкен
Олам
−
20 Июль
3425Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар давом этмоқда ва ҳали ҳам баъзи муаммоларни ҳал қилиш керак. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтондаги 2024 Aspen хавфсизлик форумида маълум қилди.
“Музокаралар якуний босқичга етди. Лекин биз биламизки, охирги босқич энг қийини бўлади”, дейди Блинкен.
У ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни якунлаш истагида эканлигини, бироқ шунчаки келишувга эришишнинг ўзи етарли бўлмаслигини таъкидлади. Блинкеннинг айтишича, келишувга эришилгач, “эртанги кун” учун режа ишлаб чиқилиши керак.
Давлат котиби келишувдан кейин "вакуум" бўлмаслиги кераклигини таъкидлади:
“ҲАМАСнинг қайтиши ёки Исроилнинг Ғазони босиб олиш муддатини узайтириш (гарчи улар буни узайтиришни хоҳламасликларини айтишса ҳам) ёки қонунсизлик қабул қилиниши мумкин эмас”, дея қўшимча қилди у.
Икки давлатли ечимнинг ягона вариант эканини тилга олган Блинкен Эрон ва ҲАМАСни бунга қаттиқ қаршилик кўрсатаётганликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тамойиллари бўйича келишиб олганини айтганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь