Ғазода ўлдирилган болалар бўйича даҳшатли статистика эълон қилинди
Олам
−
14 Март
8336Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари оқибатида Ғазода ҳалок бўлган болалар сони сўнгги йилларда дунё бўйлаб урушларда ҳалок бўлган жами болалар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Бош комиссари Филипп Лаззарини маълум қилди.
У ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган болалар ҳақида гапирди.
Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган болалар ҳақидаги статистик маълумотларни “даҳшатга солувчи” деб атаган Лаззарини, қурбон болалар сони сўнгги 4 йил ичида ўлдирилган болалардан ошганини алоҳида урғулаган.
“Бу болаларга қарши уруш. Бу болалар келажаги учун урушдир”, деб ёзган у.
UNRWA Бош комиссари Лаззарини ҳам БМТ ва Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги маълумотларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган графикни тақдим этган. Унда 7 октябрдан 29 февралгача Ғазода ҳалок бўлган болалар сони ва ўтган 4 йил ичида урушларда ҳалок бўлган болалар сони кўрсатилган.
Графикда охирги 4 йилдаги урушларда ҳалок бўлган болалар сони 12 минг 193 экани тасдиқланган. Ғазода ҳалок бўлган болалар сони эса 12 минг 300 дан ошган.
Лаззарини Ғазо болалари учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
LiveБарчаси