Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 227 кишига етди
Олам
−
12 Август 2399 2 дақиқа
Ғазо секторида озиқ-овқат етказиб бериш инқирози фонида 2023 йилнинг 7 октябридан бери очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 227 кишига етди. Уларнинг 103 нафари ёш болалар. Бу ҳақда бугун, 12 август куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида очлик ва тўйиб овқатланмасликдан беш киши, жумладан, икки бола вафот этганини қайд этди. Шу тариқа, очликдан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 227 нафарга етди, уларнинг 103 нафари болалар”, дейилади вазирлик баёнотида.
Ғазо сектори маъмурияти маълумотига кўра, жорий йил бошидан бери очликдан 173 киши ҳаётдан кўз юмган, 2024 йилда 50 киши, ундан аввалги йилда эса тўрт киши ҳалок бўлган.
Маъмурият хабарига кўра, Исроил жорий йилнинг 27 июлидан 10 августигача фаластинликларга гуманитар ёрдам етказишни қисман тиклаганидан сўнг ҳудудга 1334 та юк машинасининг киришига рухсат берган. Бу эса аҳолининг ёрдамга бўлган эҳтиёжининг атиги 14 фоизини қоплайди. Маълумотларга кўра, юк машиналарининг асосий қисми Исроил ҳарбийлари бефарқлиги остида талон-торож қилинмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобича, сектор аҳолиси озиқ-овқат, биринчи зарур воситалар, ёқилғи ва дори-дармонлар бўйича минимал эҳтиёжини қондириш учун ҳар куни тахминан 600 та гуманитар ёрдам юк машинаси киритилиши лозим.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк жорий йилнинг 5 август куни Исроилнинг Ғазода тинч аҳолига озиқ-овқат етказишга рухсат бермаслиги инсониятга қарши жиноят деб баҳоланиши мумкинлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киришини кескин чеклашда давом этмоқда ва рухсат этилган ёрдам ҳажми зарур бўлган миқдордан анча кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида озиқ-овқат етишмовчилиги ва гуманитар инқироз туфайли очликдан вафот этганлар сони 201 нафарга етгани, улардан 98 нафари эса болалар экани хабар қилинганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь