Ғазода қурбонлар сони қарийб 30 мингга етди
Олам
−
27 Февраль
2890Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 29 минг 878 нафарга етди. Яна 70 минг 215 нафар фаластинлик яраланган. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Унга кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 96 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбони бўлган, 172 киши жароҳатланган.
Департаментнинг қайд этишича, Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли шифокорлар ва қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларнинг жасадларига етиб бора олмаяпти.
Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги оммавий бомбардимонлари ҳамда эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда.
Минглаб бинолар, жумладан шифохоналар, масжидлар ва черковлар ҳам Исроилнинг ҳаво ва қуруқликдан ҳужумлари оқибатида зарар кўрган ва бутунлай вайрон бўлган. Исроилда қурбонлар сони ҳозирча 1200 га яқин.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС томонидан исроиллик муҳожирларнинг Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан қуролли ҳужум амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ўнлаб қирувчи самолётлар ёрдамида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди, бу эса Ғазо аҳолисининг қирғинига айланиб кетди. 27 октябрь куни Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги операцияларни бошлади.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь