Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган аёллар ва болалар сони айтилди
Олам
−
05 Январь
5622Ғазо ҳукумати матбуот хизмати томонидан берилган баёнотда, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида, 90 кун давомида 9 минг 730 бола ва 6 минг 830 аёл ҳаётдан кўз юмгани билдирилди.
Ғазода 70 фоизи аёллар ва болалар бўлган 7000 киши вайроналар остида ёки бедарак йўқолган, шифохонага етиб борган жасадлар сони эса 22 минг 438 нафарни ташкил қилмоқда. Ундан 57 минг 614 киши жароҳатланган.
Исроил армияси ҳозиргача Ғазода 326 тиббиёт ходимини ўлдирган.
7 октябрдан бери Исроил томонидан Ғазога уюштирилган ҳужумларда 106 журналист ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек, 2,3 миллион аҳолига эга Ғазо секторида 99 нафар соғлиқни сақлаш ходими ва 10 нафар журналист қўлга олингани, 1,9 миллион киши эса уй-жойини тарк этгани айтилмоқда.
Кўчирилган фаластинликлар бошпана топган гавжум тураржой марказларидаги шароитлар жуда ёмон. Шу боисдан ички кўчирилганларнинг 355 минг нафарида юқумли касалликлар қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода ўлганлар сони 22 мингдан ошиб кетгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси