Ғазода дори-дармон ва ёқилғи тугаяпти – ЖССТ
Олам
−
30 Май
2647Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари Ғазо секторида дори-дармон ва ёқилғи захиралари камайиб бораётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ЖССТ матбуот котиби Маргарет Ҳаррис Женевада журналистларга маълум қилди.
Унинг айтишича, ёрдам ходимлари кўпайиб бораётган касал ва ярадорларга ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, бироқ дори-дармон ва ёқилғи захиралари жуда паст даражада.
“Май ойи бошида Исроилнинг Рафаҳга бостириб кириши бошланганидан бери, қамалда қолган шаҳарга фақат ЖССТнинг гуманитар ёрдам олиб кетаётган учта юк машинаси кириб келган”, дейди у.
Маълум қилинишича, чегара ёпилганлиги сабабли 60 та ЖССТ юк машинаси Рафаҳга бора олмай, Эл-Аришда кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлаб, Миср ҳудудидан 3,5 км узоқликдаги Ғазо томонидаги назорат-ўтказиш пункти устидан назорат ўрнатганди. Кеча, 29 май куни Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарада жойлашган 14 километрлик буфер зона вазифасини бажарувчи Филадельфия коридорини ҳам оператив назоратга олганини эълон қилди.
LiveБарчаси