Исроил Филадельфия коридорини назоратга олди

Олам

image

Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарада жойлашган 14 километрлик буфер зона вазифасини бажарувчи Филадельфия коридорини "оператив назоратга олди". Бу ҳақда кеча, 29 май куни ЦАХАЛ расмий вакили Даниэль Ҳагарий маълум қилди.

Ғазо сектори чегаралари бўйлаб ўтувчи Филадельфия йўлаги 1979 йилда Исроил ва Миср ўртасидаги тинчлик келишуви доирасида яратилган. Исроил армияси ундан Ғазо секторини тарк этишдан олдин патруль қилиш учун фойдаланган.

AFP’нинг хабар беришича, Исроил Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги 14 километрлик буфер зонадан Мисрдан ҲАМАСга қурол олиб ўтишда фойдаланиляпти, дея гумон қилмоқда.

Ҳагарийнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари Филадельфия йўлаги бўйлаб 20 га яқин туннелни аниқлаган. Ўз навбатида, Мисрнинг юқори мартабали вакили бу маълумотларни рад этди.

“Исроил Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрига қарши операцияни давом эттиришни оқлаш ва урушни сиёсий мақсадларда чўзиш учун бу айбловларга мурожаат қилмоқда”, дейди Миср расмийси.

Қайд этиш жоизки, Исроил мудофаа кучлари халқаро танқидларга қарамай, Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда. ОАВ шаҳар танклардан ва ҳаводан ўққа тутилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Охирги уч ҳафта ичида Ғазо секторининг Миср билан чегарасида жойлашган Рафаҳ шаҳридан 1 миллионга яқин фаластинликлар жанговар ҳаракатлар туфайли қочиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг