Ғазода болалар мактабга боришдан қўрқади – UNICEF

Олам

image

2023 йил 7 октябрда Исроил томонидан блокададаги Ғазо секторига йирик ҳужумлар бошланганидан бери босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги болалар мактабга боришдан қўрқмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (UNICEF) Фаластиндаги вакили Жонатан Крикс бош офиси Қатарда жойлашган “Al Jazeera” телеканалига маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери исроиллик ҳарбийлар Иорданиянинг Ғарбий соҳилида кўпроқ рейд ва ҳужумлар уюштира бошлаган, 2023 йил 7 октябрдан бери босиб олинган ҳудудда 99 нафар бола ҳалок бўлган. 

Қайд этилишича, 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари томонидан ўлдирилган болалар сони 2022 йилда худди шу минтақада ўлдирилган болалар сонидан икки баравар кўпдир. 

UNICEF вакили босиб олинган Ғарбий Соҳилда таълим тизимидаги вазиятни “жуда хавотирли” деб атаган. 

“Болаларнинг мактабга бориши учун ҳақиқатан ҳам зарур бўлган нарса узоқ муддатли сулҳдир”, дейди у. 

Бундан ташқари, Крикс Исроил хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари оқибатида ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда 600 нафар бола яраланганини қўшимча қилган.

“Айниқса, Женин ва Наблусда кўплаб болалар мактабга боришдан қўрқишади”, дейди БМТ Болалар жамғармаси вакили. 

Айтилишича, Ғазо секторида 625 мингга яқин ўқувчининг таълими тўхтатилган, 300 дан ортиқ мактаб биноси шикастланган ёки ички кўчирилганлар томонидан бошпана сифатида фойдаланилган. 

2023 йил 7 октябрда Ғазога ҳужумлар бошланганидан буён Исроил томонидан босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда ҳам ҳибсга олишлар, рейдлар ва фаластинликларга қарши ҳужумлар сони ортган.


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг