“Ғазода бегуноҳ гўдаклар ўлмоқда”. Намойишчилар Лондон кўчаларини тўлдирди 

Олам

image

21 октябрь куни тушдан кейин Лондон марказида бўлиб ўтган Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингларида камида 100 минг киши қатнашди. Бу ҳақда "SkyNews" хабар берди.

Фаластин бирдамлик кампанияси томонидан уюштирилган энг йирик марш кундузи Мармар Арк яқинида бошланди. Кўплаб намойишчилар ўзлари билан Фаластин ва бошқа араб давлатлари, жумладан Жазоир, Миср ва Ливан, шунингдек, Туркия байроқларини кўтариб олишган эди.

Намойишчиларнинг асосий талаби Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўлган. 

"Ғазода бегуноҳ болалар ҳалок бўлмоқда. Бомбардимонларни тўхтатиш керак, аҳоли сув ва озиқ-овқатдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. XXI асрда биз бутун бир минтақани қамал қилиш ҳақида гапираётганимизнинг ўзи даҳшатли. Шубҳасиз, бу ғайриинсоний ва халқаро ҳуқуққа зиддир”, деган намойишчилардан бири телеканалга.

Кўплаб намойишчилар “Ғазога қарши урушни тўхтатинг!”,  “Исроилни бойкот қилинг!” ва “Қўлингизни "Ал-Ақсо"дан тортинг!” сингари мурожаатлар битилган баннерларни кўтариб олган. Уларнинг қўлида, шунингдек, “Сукут сақлаш – зўравонлик”, “Озод Фаластин”, “Исроил – террорчи давлат”, “Апартеид – геноцид”, “Болаларни ўлдириш ўзини ҳимоя қилиш эмас” каби ёрлиқлар бор. Намойишчиларнинг барчаси бир овоздан “Биз ҳаммамиз фаластинликмиз!” дея ҳайқирган.

Лондон полицияси матбуот хизмати ёмғирли об-ҳавога қарамай, камида 100 минг киши Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингларида қатнашганини маълум қилди. Шунга ўхшаш намойишлар мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Фаластин Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг