Ғазода ҳалок бўлганлар 13 мингга етди
Олам
−
20 Ноябрь 2023
2672Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 мингга етди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.
7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5500 бола ва 3500 аёл бор.
Шунингдек, Исроил ўққа тутиши оқибатида 201 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 60 журналист ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Ғазо секторининг 30 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.
Йўқолганлар рўйхатида 6 минг киши бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЦАХАЛ матбуот хизмати Ғазода қуруқликдаги операция давомида Исроил армиясидан 61 киши қурбон бўлганини маълум қилганди.