Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 28 мингга яқинлашди
Олам
−
10 Февраль
3335Исроилнинг Ғазо секторида 2023 йилнинг 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 27 947 нафарга етди, 67 459 нафар шахс яраланди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги расмий вакили Ашраф ал-Қудра хабар қилди.
Ал-Қудра маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Фаластин анклавининг яна 107 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбонига айланган, 142 нафар фаластинлик яраланган.
Расмийнинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон бинолар вайроналари остида ва йўллар четида қолмоқда.
“Тиббиёт гуруҳлари ва фуқаролик мудофааси ходимлари Исроил ҳарбийларининг тўсиқлари туфайли ҳалок бўлганлар ва ярадорларга етиб бора олмаяпти”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 февраль куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий қисмига зарбалар берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь