Исроил Рафаҳ шаҳри четига зарбалар берди – AFP
Олам
−
10 Февраль
3841Бугун, 10 февраль куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий қисмига зарбалар берди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Бир кун аввал Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳарбийларга бу қишлоқдан тинч аҳолини эвакуация қилиш ва Рафаҳ ҳамда ҲАМАС ҳаракати кучларини йўқ қилиш режасини ишлаб чиқишни буюрган эди.
Нетаньяху тинч аҳолини қаерга эвакуация қилиш мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Шу билан бирга, “Reuters” агентлигининг Исроил расмийлари орасидан манбаси Рафаҳ аҳолиси Ғазо секторининг шимолий ҳудудларига юборилиши мумкинлигини айтган.
“2023 йил октябрь ойида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан сўнг, 1,3 миллионга яқин фаластинлик ички кўчирилганлар Рафаҳда бошпана топди”, деб ёзади AFP.
Норвегия Қочқинлар кенгаши раҳбари Ян Эгеланднинг BBC'га берган интервьюсида таъкидлаганидек, қочқинлар озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислиги шароитида.
Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил Бош вазири позициясини танқид қилди.
“Рафаҳдаги бир миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинларни хавфсиз жойсиз яна эвакуация қилишга мажбурлаш ноқонуний бўлади ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади”, деди HRW вакили Надия Хардман.
У халқаро ҳамжамиятни янги ваҳшийликларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.
LiveБарчаси