Ғазода ҳалок бўлган фаластинлик болалар 5300 дан ошди
Олам
−
02 Декабрь 2023
3196Ғазо сектори 48 кунлик бомбардимон қилиниши пайтида 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кэтрин Рассел маълум қилди.
“Паузадан олдин, 48 кун давом этган бомбардимонда 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди, бу кўплаб бедарак йўқолганларни ўз ичига олмайди. Агар зўравонлик шу даражага қайтса, ҳар куни яна юзлаб болалар ҳалок бўлади ва яраланади, деб тахмин қилишимиз мумкин. Етти кун давомида (гуманитар пауза давом этган) бу даҳшатли тушни бошидан кечирган болалар учун умид учқунлари пайдо бўлди. Болалар узоқ муддатли гуманитар сулҳга муҳтож”, дейди Рассел UNICEF веб-сайтида чоп этилган баёнотда.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин ва Исроилдаги барча болалар тинчликка ва яхши келажакка лойиқ.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 24 ноябрдан бери амалда бўлган ва икки марта – мос равишда 27 ва 29 ноябрда узайтирилган сулҳ муддати тугади. Кеча, 1 декабрь куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига ҳужумни қайта бошлади.
Сулҳнинг дастлабки келишувига кўра, 4 кун давомида ҲАМАС гаровдаги 50 нафар исроилликни, Исроил эса қамоқдаги 150 нафар фаластинликни озод қилиши керак эди. 27 ноябрь куни томонлар сулҳни яна икки кунга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдагилар орасидан яна 20 нафар аёл ва болани озод қилиши зарур эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь