Ғазо ва Украинадаги урушларни тугатишга ҳаракат қиламан – Байден
Олам
−
25 Июль
6082АҚШ Президенти Жо Байден Ғазодаги урушни тугатиш ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у президентлик пойгасини тарк этганидан сўнг биринчи марта жамоатчиликка мурожаатида маълум қилди.
Байден президентлик муддатининг қолган қисмини ички ва ташқи сиёсатдаги муҳим мавзуларга қаратиш билан ўтказишини ва кам таъминланган оилалар учун харажатларни қисқартириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва демократия ва инсон ҳуқуқлари каби соҳалардаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини айтди.
Шунингдек, Байден халқаро масалалар, айниқса Украина ва Ғазо сектори бўлаётган урушларни тўхтатишга ҳаракат қилишини айтди.
"Мен Ғазодаги урушни тугатиш, барча асирларнинг уйларига қайтишини таъминлаш ва Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ишлашда давом этаман", дея қўшимча қилди Жо Байден.
Байден Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини ва НАТО иттифоқини мустаҳкам ушлаб, Россияга қарши кучли ва чидамли бўлишларини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден нега президентлик пойгасидан чиқишга қарор қилганини тушунтирганди.
Азизбек Эшмаматов