Ғазо гуманитар инқироз даврига кирди – Оқ уй
Олам
−
14 Март
3403Қўшма Штатлар Ғазо секторига имкон қадар кўпроқ инсонпарварлик ёрдами етказиш учун ҳаракат қилмоқда, чунки минтақа гуманитар инқироз даврига кирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ Президенти самолёти бортида журналистларнинг Исроил очликдан урушда қурол сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, айтиб ўтди.
“Биз Ғазога инсонпарварлик ёрдамини ошириш муҳимлигини жуда аниқ айтдик. Фаластинлик бегуноҳ фуқаролар озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдамга жуда муҳтож эканини кўряпмиз”, дейди Жан-Пьер.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Ғазога имкон қадар кўпроқ ёрдам кўрсатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.
“Чунки Ғазо сектори гуманитар инқироз даврига кирди”, дейди у.
Оқ уй матбуот котибининг эслатишича, Қўшма Штатлар инсонпарварлик ёрдамини ҳаво орқали жўнатмоқда ва Ғазодаги мавжуд вазиятни юмшатиш учун вақтинчалик порт яратиш устида ишламоқда.
Бундан ташқари, унинг урғулашича, Қўшма Штатлар гуманитар ёрдам олиб кетаётган кўпроқ юк машиналари эксклавга қуруқлик орқали киришини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
“Биз Исроил билан биргаликда инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш устида ишлаяпмиз. Президент (Байден) Исроил кўпроқ иш қилиши кераклигини айтди”, дейди Жан-Пьер.
Нега Байден Исроилга қурол ёрдамида Ғазога гуманитар ёрдамни кўпайтириш учун босим ўтказмагани ҳақидаги саволга, Жан-Пьер Президентнинг 6 ҳафталик вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни қутқариш йўлида ҳаракат қилиши муҳим эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар ушбу муаммоларни ҳал қилишда муваффақият қозонса, Ғазога кўпроқ ёрдам етказиш мумкин бўлади.
“Президентнинг асосий эътибори бунга қаратилган. Агар бунга эришсак, узоқроқ ва доимийроқ ўт очишни тўхтатишга эришишга умид қиламиз”, дея хулоса қилди Оқ уй матбуот котиби.
LiveБарчаси