Ғазо болалар қабристонига айланмоқда – UNICEF

Олам

image

Исроил шиддатли ўққа тутаётган Ғазо сектори болалар қабристонига айланмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) матбуот котиби Жеймс Элдер маълум қилди.

У Фаластин анклавидаги болалар ўлимидан хавотир билдирган. Элдер зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Ғазога гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказишга чақирганини яна бир бор таъкидлаган.

"Ғазо секторидаги болалар нафақат бомбардимонлардан, балки уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмаганидан ҳам ўлмоқда", дея таъкидлади UNICEF вакили.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазода қурбонлар сони 8525 нафарга етган, улардан 3542 нафари болалар ва 2187 нафари аёллар.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ UNICEF Ғазода ҳар куни 400 дан ортиқ болалар ҳалок бўлаётгани ёки яраланаётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг