“Ғазалкент” сув омбори тадбиркорларга ижарага берилади
Жамият
−
28 Сентябрь
4191Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори Табиий сув ҳавзалари давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади. сув омбори платформага жойлаштирилди. Шу сабабли сув омбори E-auksion электрон савдо платформасига жойлаштирилди.
Объект 10 йил муддатга ижарага берилади. Вазирлар Маҳкамасининг Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига E-auksion электрон савдо платформаси орқали бериш тартиби низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг ошиши ҳисобига ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда ўзгартирилади. Бир ойлик бошланғич ижара ҳақи – 525 минг сўм.
Агар аукцион ғолиби 5 иш куни ичида оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўламаган ёки ижара шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг салоҳиятли ғолиби мавжуд бўлса унга оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун 5 иш кунлик муддат берилади. Ушбу вақт давомида салоҳиятли ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади. Салоҳиятли ғолиб тўламаганда ёхуд мавжуд бўлмаганда, такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.
LiveБарчаси