“Газ заправка”да фуқаролар навбат талашиб жанжал чиқарди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг йил 5 январь куни соат 09:55 ларда Балиқчи туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “Москвич” русумли автомашина ҳайдовчиси навбат кутиб турган вақтида мазкур шохобчада қоровул бўлиб ишловчи Д.Т. ва С.Д. бошқа 2 нафар ҳайдовчини навбатсиз киритиб юборгани учун ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Д.Т. ва С.Д. фуқаро Б.Н.нинг оёқ ва бош қисмига ёғоч таёқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида “газ заправкалар” томонидан 26 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг