Яқиндаги қўшнидан узоқдаги рус гази яхшими?

Интервью

Кеча, 1 августдан бошлаб 1 куб метр метан газ учун белгиланган 3750 сўмлик энг баланд нарх чегараси бекор қилинди. Шундан кейин метан газ Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида турлича нархда сотила бошлади. Ижтимоий тармоқларда, метан газ нархи 4250 сўмгача ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги молиявий иқтисодий таҳлил ва нарх сиёсати бўлими бошлиғи Орзугул Равшанованинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, метан нархи асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди.

“Куз-қиш мавсумини яхши ўтказиб олишимиз учун, ундан ташқари, нархларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида 1 августгача 3750 сўм энг юқори чакана нарх белгиланганди. Ҳозир биз шу қарорга келдик, нархларни эркинлаштирсак айрим назорат қилувчи давлат органлари ёрдамида келгусида нархлар кескин ўсиб кетмаслигини таъминлаган ҳолда эркин бозор нархларига қайтаришга қарор қилинди. Сабаби ҳозирда заправкаларнинг сотиб оладиган нархи қатъий белгиланди: 1800 сўм ҚҚС билан  улар сотиб оладиган газнинг нархи аниқ. Асосий харажати шу. Ундан ташқари, ресурс солиқлари ҳам ставкалари ҳар йили бир марта индексация қилинади йил бошида. Демак, йил охиригача ошади деган хавф йўқ, ресурс солиқлари бўйича. Сақлаш харажатлари ёки бошқа харажатлар йил давомида унчалик ошмайди. Шуни ҳисобга олиб, нархлар кескин ошиб  кетишига сабаб бўлмагани туфайли демак, метан гази учун нархларни эркинлаштиришга қарор қабул қилинди. Лекин асоссиз, истеъмолчиларнинг манфаатига зид равишда, сунъий равишда ошириш ҳолатлари бўладиган бўлса агар бу асоссиз бўладиган бўлса тегишли чоралар кўрилади”, дейди Орзигул Равшанова.

QALAMPIR.UZ мухбирининг қайси газ “заправка”ларида газ нархи қанчадан сотилаётганини кўриб, назорат қилиб бориш имконияти борми, деб берган саволига вазирлик мутасаддиси қуйидагича жавоб берди.

“Бизда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ижтимоий сўров ўтказдик, агар максимал нарх чегараси бекор қилинадиган бўлса қанчадан сотган бўлардингиз, харажатларни, яъни фойда маржасини ҳисобга олганда минимум қанчадан сотилиши мумкин, деган сўровлар бўлди. Сўровлар бўйича жавоблар олинди ва тегишли давлат органлари билан учрашувлар ташкил қилиниб, мана шу нархлар доирасида назоратни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар ва вазифалар белгиланди”, дейди Энергетика вазирлигининг молиявий иқтисодий таҳлил ва нарх сиёсати бўлими бошлиғи.

Нима учун Туркманистон, Қозоғистон каби йирик газ захираларига эга қўшни мамлакатлар қолиб, Ўзбекистон айнан узоқ Россиядан газ импорт қилмоқда? 

Энергетика вазирлиги мутасаддиси ушбу саволга жавоб берар экан, бу харидор Ўзбекистон эмас, сотувчи қўшни мамлакатлар хоҳишига боғлиқ эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия билан ҳозирги сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистонга мақбул нарх ва ҳажмда газ етказиб бериш учун битим тузилган.

Вазирлик вакилинг сўзларига кўра, импортга кўп урғу бериш керак эмас. Ҳозирда импорт қилинаётган газ ҳажми умумий республика истеъмолида 11-15 фоиз атрофида фарқланиб туради. Асосий эътибор ички бозордаги газ саноатига қаратилиши керак. Лекин бир томондан газ қазиб олиш ҳажми камаймоқда. Батафсил видеони QALAMPIR.UZ’нинг Youtube саҳифасида томоша қилинг.

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Энергетика вазирлиги метан газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг