Гави фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Гавини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “Челси” вакиллари аллақачон ёш футболчининг агенти билан музокараларни бошлаган. Лондон клуби мутасаддилари Гавини АПЛнинг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланишига ишонмоқда.

Қайд этилишича, томонларнинг учрашуви ижобий тарзда ўтган ва яқин орада музокараларнинг иккинчи босқичи бошланади. Агар “Барселона” футболчи билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаса, “Челси” Гавини июль ойида текинга ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. 

Маълумки, испаниялик мутахассис Луис Энрике Лондон клуб бош мураббийига айланиш эҳтимоли бор. Бу ҳолат Гавининг “Челси”га ўтиши учун яна бир туртки бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Гави “Челси”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг