Roodell ва Chery бренди Tiggo 8 Pro модели эгаларини яна хурсанд қилди

Бизнес

image

Ёз поёнига етмоқда, Chery харидорлари эса бу даврни узоқ вақт эслаб қолади. Айниқса, 26 август куни бренднинг WITH CHERY WITH LOVE тадбирида иштирок этган Tiggo 8 Pro эгалари.

Chery компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси Tiggo 8 Pro эгаларини худди шу русумдаги автомобилнинг бошқа харидорлари билан яқиндан танишиши учун Чорвоқ Оромгоҳида тўплади.

Тадбир давомида иштирокчиларга нафақат сув бўйлаб саёҳат, балки флешмоб доирасида бир вақтнинг ўзида учта қайиқ сувга туширилиб, Chery бренди остидаги байроқлар билан суратга тушиш имконияти ҳам берилди.

Флешмобдан кейин меҳмонлар юқори малакали устозларнинг зумба дарсида қатнашди. Иштирокчилар дастлаб ажойиб мусиқадан баҳраманд бўлишди, кейин эса мазали иссиқ таомлардан татиб кўришди.

Бу сафар Chery бренди ўз “оиласи”ни энг энергияга бой раққосларга лотерея бериш орқали хурсанд қилди. Рақсдан сўнг, пляж волейболи бўйича ҳақиқий чемпионат ташкил этилди. Унда иштирок этганлар ҳам муносиб тақдирланди.

Оқшом кириши билан шоу DJʼнинг жўшқин мусиқаси остида давом этди. Тадбир барча иштирокчиларда ёрқин хотиралар қолдирди. Roodell ва Chery бренди ўйин-кулги, дўстлик ва илиқ мулоқотга тўла яна бир унутилмас кун ташкил этишга муваффақ бўлди.

Умуман олганда, ушбу тадбир нафақат Tiggo 8 Pro русумидаги автомобиль эгалари учун бир-бирлари билан танишиш ва фикр алмашиш учун ажойиб имконият, балки ажойиб ёзги таътил онларини туҳфа этди.

Хулоса ўрнида шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистондаги Chery дилерлик тармоғида бепул тест-драйв хизмати мавжуд.

Қўшимча маълумот учун ишонч телефони: +99871 276 55 55 ёки Telegram бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.cheryauto.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Chery Roodell Tiggo 8 Pro

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made