Ғарб “шишадан жинни чиқариб юборди” – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг айтишича, сўнгги ўн йилликларда Ғарб “шишадан жинни чиқариб юборди” ва бутун минтақаларни хаосга ботди. Бу ҳақда у бугун, 21 февраль куни Федерал Мажлисга мурожаатида сўз очди. 

"Яқинда Мюнхенда бўлиб ўтган конференцияда Россияга қарши чексиз айбловлар бўлди. Бунда Ғарбнинг сўнгги ўн йилликларда қилган ишларини ҳамма унутиши учунгина қилингандек таассурот пайдо бўлади. Айнан улар жинни шишадан чиқариб юбордилар, бутун ҳудудларни тартибсизликка солдилар”, дейди у. 

Путин сўзида давом этаркан, америкалик экспертларнинг 2001 йилдан буён АҚШ 900 минг кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақидаги фикрларига тўхталди. 

“Америкалик уруш экспертларининг ўзларига кўра, урушлар оқибатида, мен бунга эътибор қаратмоқчиман, биз бу рақамлар билан чиқмадик – америкаликларнинг ўзлари айтди, Қўшма Штатлар 2001 йилдан кейин бошлаган урушлар оқибатида, қарийб 900 минг киши ҳалок бўлди, 38 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланди. Улар энди буларнинг барчасини инсоният хотирасидан ўчириб ташлашга [ҳаракат қилмоқдалар], гўё ҳеч нарса бўлмагандек. Лекин буни дунёда ҳеч ким унутмаган”, дейди Россия раҳбари. 

Унинг урғулашича, Ғарбдаги миллионлаб одамлар элита уларни маънавий ҳалокатга етаклаётганини англаб етмоқда. 

“Ғарбдаги миллионлаб одамлар уларни ҳақиқий маънавий ҳалокатга олиб бораётганини тушунишади. Очиғини айтганда, элита ақлдан озмоқда ва бу энди даволанмаганга ўхшайди. Лекин бу уларнинг муаммолари”, дейди Россия раҳбари.  


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Путин мурожаатномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг