Ғарб санкциялари фонида Россия-Хитой ҳамкорлиги қанчалик ошди?
Олам
−
26 Март 2023
7392Россияга қарши санкциялар Москва ва Пекин учун ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб берди ва Ғарб сиёсатчиларининг Россия иқтисодиётининг қулашига бўлган умидлари амалга ошмаяпти. Бу ҳақда “Berliner Zeitung” газетасида чоп этилган мақолада сўз борди.
Статистикага назар ташласангиз, Россия-Хитой товар айирбошлаш ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ўсган. Россия Хитойга энергия билан бирга, биринчи навбатда, дон ва ун каби озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиши янада ортган. Хитойликлар 2022 йилда Россиядан ўтган йилга нисбатан уч баравар кўп қиймати 1,34 миллиард долларга тенг жами 2,3 миллион тонна пўлат ва пўлат маҳсулотларини импорт қилинган.
Ўз навбатида, Хитой Ғарб санкциялари бошланганидан бери Россияга смартфон, ноутбук, маиший техника, компьютер чиплари ва автомобилларни етказиб бермоқда. Кузатувчиларнинг айтишича, Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари йил давомида Россия бозоридаги улушини 10 фоиздан 38 фоизга оширган.
Умуман олганда, Хитойнинг Россияга киритган сармояси ўтган йили учдан бирга ошиб, 200 миллион долларни ташкил этган.
“Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг 2022 йил февраль ойи охирида санкциялар Россияни вайрон қилиши ҳақидаги башорати бу ерда амалга ошмаган кўринади. Greenwood бизнес-парки санкциялар ғолибларининг бош қароргоҳи ҳисобланади”, дейилади мақолада Россиядаги Хитой ишбилармонлик дунёсининг маркази бўлган Greenwood бизнес-парки фаолиятига ишора қилиниб.
LiveБарчаси