Ғани Афғонистоннинг янги Ҳукуматини энг ёмон сценарийнинг олдини олишга чақирди

Олам

image

Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал қилиш учун умуммиллий мулоқот ўтказишга чақирди. 

Сиёсатчи Наврўз байрами муносабати билан қилган мурожаатида Афғонистонда ҳокимият тор доирадаги одамлар қўлида бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган. 

Ғанига кўра, агар ўтмишдаги хатолар такрорланса, одамлар бир-бирини қабул қилмайди, ишонч инқирози шаклланади, бу эса охир-оқибат янги урушга олиб келади.  

“Энг ёмон сценарийнинг олдини олиш учун асосий эътиборни ҳақиқий бирдамликка, иқтисодий ислоҳотларга қаратиш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарур. Агар мамлакатда яна уруш бошланса, уни тугатиш жуда қийин бўлади”, дейди у. 

Ғани Афғонистондаги уруш тугаган бўлсада, ҳали тинчлик ўрнатилмаганини таъкидлаган. 

“Мустаҳкам тинчликка эришиш учун жамиятнинг барча қатламлари иштирокида мулоқот қилиш учун кун тартиби очилиши керак”, дейди у. 

Ғани ҳозирги вазиятда кенг кўламли гуманитар инқирозни бартараф этиш, одамларнинг совуқдан совиб кетиши ва нобуд бўлишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлаган. 

“Гуманитар ёрдамни тақсимлаш шаффоф бўлиши керак”, дейди у.

Маълумот ўрнида, АҚШ ўз қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 августда “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг