Ганга дарёсидан коронавирус қурбонларининг жасадлари топилди 

Олам

image

Ҳиндистондаги Ганга дарёсидан  коронавирусдан вафот этган деб ҳисобланган 100 дан ортиқ одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда "The Times of India" хабар берган. 

Жасадлар Биҳар штатининг Буксар шаҳрида топилган, шаҳар маъмурияти улар Уттар- Прадешнинг юқори оқимидан келган деб даъво қилмоқда. 

Бироқ, маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, кўплаб қишлоқ аҳолиси COVID-19 дан вафот этган ва ўлганидан кейин ёқилмаган одамларнинг жасадларини Гангага ташламоқда. 

"Вазият ниҳоятда ачинарли. Дарёдан 150 дан ортиқ инфекция юқтирган жасад топилди. Бундан Катарва, Камхария ва Чауса аҳолиси ҳайратда, улар қўрқиб қолган", деган маҳаллий аҳолидан бири. 

Буксар судьясининг сўзларига кўра, беш нафар маҳаллий ходим кеча-кундуз жасадларни йиғиш, идентификация қилиш ва ёқиш билан шуғулланмоқда. 

Ҳиндистон коронавирус ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери мамлакатда жами 22,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Ганга

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг