Гандбол. Ўзбекистон Осиё чемпионатида 8-ўринни эгаллади

Спорт

image

Саудия Арабистонида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани саккизинчи поғонада тамомлади.

Еттинчи ўрин учун кечган беллашувда Кувайт  вакилларига қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик гандболчилар муросасиз кечган баҳсда 30:32 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани саккизинчи ўринда якунлади.

Бугун, 31 январь куни Қатар ва Баҳрайн жамоалари олтин медаль масаласини ҳал қилишади. Учинчи ўрин учун эса Эрон ва Саудия Арабистони баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Саудия Арабистони гандбол федерацияси (SAHF) томонидан тарихда иккинчи марта ташкил этилдм. Шунингдек, у 2023 йилги эркаклар ўртасидаги гандбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Яъни чемпионатнинг энг яхши бешта жамоаси Польша ва Швеция мамлакатлари мезбонлик қиладиган дунё биринчилигига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қувайт Саудия Гандбол

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг